Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Усмонов ўз активларини Россия қонунчилиги остига ўтказмоқда
Фото: getty images
Россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг “Металлоинвест”, “Мегафон” компаниялари ва бошқа активларини назорат қилувчи Кипрдаги USM Holdings Limited холдинг компанияси активларини офшордан чиқариш ва USM гуруҳига бенефициар эгаликни Россия қонунчилигига ўтказиш жараёни якунланмоқда.
“USM’нинг барча асосий активлари янги ташкил этилган “Холдинговая компания ЮэСэМ” МЧЖ холдинг компаниясига USM Holdings Limited’нинг йирик бенефициарлари – Алишер Усмонов (49 фоиз) ва Владимир Скоч (30 фоиз) иштирокида ўтказилиши керак. Хусусан, бугунги кунда “Холдинговая компания ЮэСэМ”га “Металлоинвест”нинг 100 фоиз акциясига ва “Мегафон”нинг 56,32 фоиз акциясига эгалик қилувчи компаниялардаги 100 фоиз улушни ўтказиш ҳақида келишув имзолаган”, деб айтилган компанияда.
Ушбу ҳаракатлар натижасида USM гуруҳи компаниялари активларининг Россия қонунчилиги остига ўтказилиши жараёни якунланади.
Мавзуга оид
09:00
Диний мажмуалар очилиши ва 100 йилга етадиган маъданлар — ҳафта дайжести
14:00 / 20.03.2026
SIPRI: Россия ҳарбий харажатлар ўсишининг энг юқори нуқтасидан ўтди
12:29 / 20.03.2026
ЕИ йил охиригача Россия СТГдан воз кечишни режалаштирмоқда
12:27 / 20.03.2026