Бугун, 25 июль куни эрталаб Арманистон пойтахти Ереванда портлаш натижасида 3 киши жабрланди ва шифохонага ётқизилди. Бу ҳақида Арманистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига таяниб РИА Новости хабар қилди.
Ҳодиса пойтахтнинг Арташисян кўчасида содир бўлган. У ерга махсус қутқарув гуруҳи, тез тиббий ёрдам етиб борди. Зудлик билан ёнғинни бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилди.
Аниқланишича, портлаш шиша ишлаб чиқариш заводида содир бўлган. Натижада, девор қулаган ва бир неча киши жароҳатланди.
Воқеа сабаблари ўрганилмоқда ва айбдорлар аниқланяпти.