Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ереванда епископ ҳокимиятни эгаллаб олишга чақириқ иши бўйича қамалди
Арман апостол черковининг Ширак епархияси раҳбари икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Архиепископ Микаэл Ажапахян айбловларни уйдирма деб атади.
Фото: РИА Новости
Ереван суди Арман апостол черкови архиепископи ва Ширак епархияси раҳбари Микаэл Ажапахянни ҳокимиятни тортиб олишга чақиришда айблаб, икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар берди 3 октябр, жума куни арман матбуоти. Прокурор икки ярим йиллик қамоқ жазосини сўраган.
Айблов хулосасида айтилишича, руҳоний ва епархия раҳбари бўлган архиепископ Арманистон ҳукумати сиёсатига қўшилмай, ҳокимиятни қўлга олишга оммавий чақирган.
Ажапахян айбловларни рад этиб, ўзига қўйилган иш уйдирма эканини даъво қилди. Унинг адвокатлари суд жараёнини сиёсий мотивли деб атади ҳамда суд қарори устидан шикоят қилишга ваъда берди.
Арманистон Бош прокуратураси 26 июн куни архиепископга нисбатан оммавий ахборот воситалари ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳокимиятни эгаллаб олиш ва конституциявий тузумни зўравонлик билан ағдариш учун оммавий чақириқлар бўйича жиноий иш қўзғатди.
Эртаси куни хавфсизлик кучлари руҳонийни ҳибсга олишга уринган, бироқ улар ва бошқа черков вакиллари ўртасида тўқнашув бошланган. Шундан сўнг Ажапахян ўзи Тергов қўмитаси келди. У 28 июн куни ҳибсга олинган.
Айни вақтда хавфсизлик хизматлари давлат тўнтаришига уринишда айбланган нуфузли Тавуш архиепископи Баграт Галстанянни ҳам ҳибсга олди. Мухолифат ҳукуматнинг ҳаракатларини бош вазир Никол Пашинян танқидчиларининг овозини ўчиришга уриниш сифатида баҳолади.
Мавзуга оид
08:11 / 01.08.2024
Россия чегарачилари Ереван аэропортини расман тарк этди
10:41 / 13.06.2024
Ереванда полиция парламент олдидаги намойишчиларни шовқинли гранаталар билан тарқатди — фотосуратлар
09:06 / 27.05.2024
Ереванда намойишчилар Пашиняннинг истеъфосини талаб қилди
15:23 / 13.05.2024