Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ишбилармон ва тадбиркорлар Тошкент вилоятидаги кичик саноат зоналари аъзоси бўлишга таклиф этилади
Ҳурматли Ишбилармон ва тадбиркорлар! Сизларни Тошкент вилоятида яратилган кичик саноат зоналари аъзоси бўлишга таклиф этамиз.
Кичик саноат зонаси аъзоларига белгиланган тартибда 2 йил мобайнида мол-мулк ва даромад солиғидан озод бўлиш имконияти, ер ёки бино-иншоотлар хусусийлаштириш шарти билан “ноль” қийматда 10 йил муддатга ижарага берилади.
Ишлаб чиқаришни (хизмат кўрсатишни) ташкил қилиш учун зарурий бўлган электр, табиий газ ва сув тармоқлари кичик саноат зоналари чегарасига қадар тортилган.
Ҳозирда Тошкент вилояти Ангрен шаҳар (1,95 га ер майдони), Бекобод шаҳар (10,8 га ер майдони, 13,6 кв.м бино), Олмалиқ шаҳар (0,30 га ер майдони), Бекобод тумани (1,87 га ер майдони, 1204,0 кв.м бино), Оққўрғон тумани (0,56 га ер майдони, 366,5 кв.м бино), Пискент тумани (1,27 га ер майдони, 418,7 кв.м бино), Ўртачирчиқ тумани (5,21 га ер майдони, 1645 кв.м бино) ва Қуйичирчиқ тумани (0,80 га ер майдони, 72 кв.м бино) кичик саноат зоналарида бўш ер майдонлари ва бино-иншоотлари мавжуд.
Мурожаат учун телефонлар:
Ангрен шаҳар Кичик саноат зонаси – (+99894) 409-00-84;
Бекобод шаҳар Кичик саноат зонаси – (+99890) 137-21-47;
Олмалиқ шаҳар Кичик саноат зонаси – (+99894) 405-10-11;
Бекобод тумани Кичик саноат зонаси – (+99899) 401-80-39;
Оққўрғон тумани Кичик саноат зонаси – (+99890) 175-07-78;
Пискент тумани Кичик саноат зонаси – (+99893) 189-39-36;
Ўртачирчиқ тумани Кичик саноат зонаси – (+99890) 349-90-82;
Қуйичирчиқ тумани Кичик саноат зонаси – (+99890) 330-50-43;
Тошкент вилояти Рақобат бошқармаси – (+99871) 230-41-73, 230-19-63.
Мавзуга оид
08:27 / 22.05.2026
Бекободда “бангихона” ташкил қилган жиноятчилар фош этилди
08:26 / 16.05.2026
Тошкент вилоятида 5 килодан ортиқ “опий” мусодара қилинди
07:34 / 05.05.2026
Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди
10:57 / 27.04.2026