Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўчқоров ва Мори ЖБнинг ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш бўйича кейинги ҳаракатларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари - молия вазири Жамшид Қўчқоров Жаҳон банкининг (ЖБ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Конструктив суҳбат чоғида бўлиб ўтаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари ва Жаҳон банки томонидан янада қўллаб-қувватлаш усуллари, Йўл харитасининг кейинги босқичларини ишлаб чиқиш борасида фикр алмашинилди.

«Биз Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган янгиликлар ва ўзгаришларни катта қизиқиш билан кузатиб бормоқдамиз. Таъкидлаш жоизки, жуда кўп янгиликлар бўлиб ўтаётган ислоҳотлар билан узвий боғлиқ.
Мамлакат ҳаётидаги деярли барча жабҳаларини қамраб олувчи динамика – атрофдаги барчани қизиқтириб, катта таассурот уйғотиб келмоқда. Сиз жуда кучли ва кенг қамровли ислоҳотлар дастурини бошладингиз. Биз эса ўз навбатида, сизга ушбу ишларни ҳар томонлама амалга оширишда ёрдам бериш ва ҳамкорлик қилиш учун тайёрмиз», - деди Жаҳон банкининг макроиқтисодий амалиёт, савдо ва сармоялар бўйича менежери Сандип Махаджан.

Шунингдек, ўрта ва узоқ муддатли макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, хусусий сектор ривожланишини қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, бизнес муҳитида рақобатбардошликни ошириш, мамлакатнинг сармоявий муҳитини такомиллаштириш ва аҳолининг заиф қатламларига йўналтирилган ижтимоий ҳимоя кўрсатиш масалалари кўриб чиқилди.


Мавзуга оид
11:25 / 24.03.2026
Жаҳон банки Сурхондарёда йўл қуришга 200 млн доллар ажратади
10:09 / 24.02.2026
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
22:40 / 23.01.2026
Жаҳон банки Марказий Осиёда биринчи электр энергия бозори яратилишини қўллаб-қувватлайди
18:47 / 14.01.2026