Жамият | 00:54 / 25.07.2018
33083
2 дақиқада ўқилади

Жисмоний тарбия ва спорт ҳақида батафсил, аниқ ва тезкор маълумотлар сиз учун!

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги зиммасига аҳолининг кенг қатламини спорт билан шуғулланишга ва соғлом турмуш тарзини юритишга жалб этиш, спорт инфратузилмасини ривожлантириш, олий спорт маҳорати соҳасида мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонида муносиб иштирокини таъминлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш каби долзарб вазифалар юклатилган.

Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш, болалар спорт таълими сифатини ошириш, Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва бошқа нуфузли халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирокни таъминлаш учун истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва маҳоратини оширишнинг, улар орасидан мамлакат терма жамоалари сифатли спорт захираси ва таркибини шакллантиришнинг самарали тизимини яратиш, мамлакатимизда профессионал, оммавий спортни ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар ҳақида аниқ, тўлақонли маълумотлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан тезкорлик билан хабар топиш учун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига мурожаат қилинг!

Сайт: minsport.uz

Телеграм: t.me/Minsportuz

Фейсбук: www.facebook.com/www.sport.uz/

Инстаграм: instagram.com/minsportuz

Мавзуга оид