Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда сайлов комиссиясига 57 млн доллар ажратилди
© AP Photo / Rahmat Gul
Афғонистонда парламент ва вилоят маслаҳатчилари сайлови учун яна қўшимча 57 млн АҚШ доллари ажратилади. Бу ҳақида БМТнинг Афғонистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати хабар қилди.
Мустақил сайлов комиссияси ҳамда сайловлардаги адолатсизликлар билан шуғулланувчи Комиссия вакиллари адолатли фаолият юритишлари тўғрисида ҳамкорлик келишувини имзолашди.
«Ушбу битим сайлов фаолияти шаффофлигини таъминлашда жуда муҳимдир. БМТга аъзо давлатлар сайловга тайёргарлик кўришда халқаро ҳамкорлик қилишга ваъда беришди», деди БМТнинг Афғонистондаги ваколатхонаси бош котиби вакили Тадамичи Ямомото.
Олдин хабар қилинганидек, парламент сайловлари 20 октябрь куни ўтказилиши белгиланган.
Овоз беришда қатнашиш учун мамлакат фуқаролари рўйхатдан ўтиб, сайлов гувоҳномасини олишлари керак. Рўйхатдан ўтиш муддати 14 апрелдан 3 августгача деб белгиланган. Ҳозирги пайтда 8,9 миллион фуқаро рўйхатдан ўтди. Уларнинг 3 миллиондан ортиқроғини аёллар ташкил қилади.
Мавзуга оид
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
08:34 / 07.04.2026
Кобулда Марказий Осиё ва Афғонистон илк мулоқоти ўтказилди
00:22 / 06.04.2026
Покистон қуролли кучлари чегара постини эгаллашга уринган афғон аскарларини йўқ қилди
21:22 / 03.04.2026