Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Трамп ва Путиннинг музокаралари ҳақида нега сукут сақланаётганини маълум қилди
Фото: AARON BERNSTEIN/REUTERS
АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг сенат ташқи ишлар бўйича қўмитасидаги эшитувлар вақтида маълум қилишича, Қўшма Штатлар ҳукумати Дональд Трамп ва Россия етакчиси Владимир Путин ўртасидаги музокаралар ҳақидаги батафсил маълумотни бўлажак музокараларга зарар етказмаслик мақсадида ошкор этмаяпти. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
«Бу бир қадар ёпиқ музокаралар бўйича қандай очиқ бўлиш мумкин эканига доир ўта муҳим қарор. Сабаби сизларда яккама-якка бошқа музокаралар ўтказилишига доир турлича фикрлар бўлиши мумкин», - деди Помпео.
Унинг таъкидлашича, келажакда навбатдаги шахсий музокаралар ўтказилиши мумкин, уларнинг натижалари бўйича «реал ўзгаришга» эришиш лозим.
Давлат котибининг қўшимча қилишича, Путин ва Трампнинг шахсий мулоқоти батафсил жиҳатлари ҳақида сукут сақлаш, Америка президенти ҳамда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг яккама-якка учрашуви тафсилотларини ошкор этмаслик бўйича қарорга ўхшашдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкаликларнинг аксарияти Россия Трампни обрўсизлантирувчи маълумотга эга, деб ҳисоблаши хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:59 / 24.02.2026
Путин Қора денгиздаги газ қувурларини портлатишга уриниш ҳақида маълумот борлигини айтди
11:57 / 24.02.2026
Вадефул: Германия Путиннинг ортидан ялиниб югурмайди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
13:38 / 20.02.2026