АҚШ ва ЕИ музокаралар вақтида янги божлар жорий этилмаслигига келишиб олди
Европа иттифоқи давлатлари ва АҚШ вакиллари томонлар ўртасида савдо бўйича музокаралар кетаётган пайтда янги божлар жорий этишни тўхтатиб туриш ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда РИА «Новости» Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкерга асосан хабар қилмоқда.
«Бугун АҚШ президенти Дональд Трамп билан пўлат ва алюминийга божлар бўйича чораларни керакли вақтда қайта баҳолаш лозимлигига келишиб олдик», - деди Юнкер.
Унинг таъкидлашича, савдо тўсиқлари миллий манфаатларни ҳимоя қилмайди, балки иқтисодий хавфсизликка зиён етказади. Юнкер автомобиллар учун эҳтиёт қисмларига 20 фоизлик божни мисол тариқасида келтирган: агарда АҚШ тегишли божни жорий этишга қарор қилганида ва ЕИ вакиллари шундай чора билан жавоб қайтарганида, унда Қўшма Штатлар ЯИМ йилига 50 млрд доллар йўқотган бўларди.
«Биз музокаралар олиб борилаётган вақтда янги божлар жорий этилмаслигига келишиб олдик», - дея хулоса қилган Юнкер.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024