Технология | 03:58 / 26.07.2018
4491
1 дақиқада ўқилади

Facebook компаниясининг акциялари бир кунда деярли 24 фоизга арзонлади

Фото: Reuters

Машҳур Facebook ижтимоий тармоғини  бошқарувчи шу номдаги АҚШ компаниясининг акциялари бир кунда деярли 24 фоизга арзонлади. Бунга компания раҳбариятининг чоршанба куни берган баёноти сабаб бўлгани айтилмоқда. 

Маълум қилинишича, компания расмийлари шахсий маълумотлар махфийлиги масаласи ижтимоий тармоқ бизнеси, ундан олинадиган даромадларга салбий таъсир қилишини айтган. 

Ушбу баёнотдан икки соат ўтиши билан компаниянинг капитализация маблағлари 150 миллиардгача камайди.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид