Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Генерал-майор Пўлат Бобожонов Қашқадарё вилоятига борди
Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ва ички ишлар вазирининг қўшма фармойиши асосида Президент девони, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратуранинг масъул вакилларидан тузилган текширув гуруҳи Қашқадарёда иш бошлашидан кўзланган мақсад вилоят ички ишлар органларининг фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасидаги фаолиятига баҳо беришдан иборат. Текширув гуруҳи ўз фаолияти давомида ҳар бир ходимнинг фуқаролар билан мулоқотда хушмуомалалигига, улар учун яратилган шарт-шароитлар ва йўл қўйилаётган камчиликларнинг туб сабабларига эътибор қаратмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Вилоятнинг айрим ҳудудларида ҳуқуқ-тартибот идоралари кенг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноят содир қилган шахсларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш, аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатиш борасида баъзи камчиликлар ҳам кўзга ташланяпти. Айрим ходимлар тизимда бўлаётган ўзгаришларнинг асл мазмунини англамасдан, эскича услуб ва дунёқараш билан хизмат олиб бораётгани кузатилмоқда, дейилади хабарда.
Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ходимларни ўқитиш, уларнинг кундалик хизмат фаолиятини «халқ манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида ташкил этиш, улар томонидан тамагирлик, порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби қонун ва хизмат интизомини бузиш ҳолатларига чек қўйиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар белгиланди.
Текширув гуруҳи вилоятнинг Нишон, Касби, Қарши, Муборак, Миришкор, Косон, Чироқчи, Шаҳрисабз туманлари ва Шаҳрисабз шаҳри ички ишлар органлари фаолияти билан танишди. Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов Қарши тумани ИИБ шахсий таркиби билан учрашувда ҳар бир ходимнинг соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан қанчалик хабардорлигига баҳо берди, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш ва бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида сўз юритди. Хизмат интизомини бузаётган, ичкиликка ружу қўйган, ўз хизмат вазифасини унутган ходимларга ички ишлар органлари тизимида жой йўқлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026