Спорт | 22:51 / 26.07.2018
14158
1 дақиқада ўқилади
Конор Макгрегорга автобусга ҳужум қилиши иши бўйича ҳукм чиқарилди
Суд ММА жангчиси Конор Макгрегорни апрелда UFC жангчилари кетаётган автобусга ҳужум қилгани учун 5 кунлик жамоат ишларини бажаришга маҳкум қилди.
ESPN телеканалининг хабар беришича, ирландиялик ишларни бажариб бўлгач, ўзини назорат қилиш курсларидан ўтиши лозим бўлади.
Апрелда Макгрегор ва яна бир неча жангчи Бруклинда россиялик жангчи Хабиб Нурмагомедов ва яна бошқа жангчилар бўлган автобусга ҳужум қилганди. Ирландиялик автобусга аравачани улоқтириб, унинг ойнасини синдирган. Бунинг оқибатида автобус ичидаги икки жангчига жароҳат етганди. Макгрегор ушбу қилмиши учун полиция томонидан ҳибсга олинган, бироқ 50 минг доллар гаров пули эвазига қўйиб юборилганди.
Мавзуга оид
18:33 / 15.08.2024
Ҳабиб Нурмагомедов Россия солиқ идоралари олдидаги барча қарзларини ёпди — ОАВ
21:04 / 06.08.2024
Россияда Ҳабиб Нурмагомедовнинг мол-мулки хатланди
02:47 / 22.10.2023
UFC 294. Хамзат Чимаев Камару Усманни мағлубиятга учратди, Ислам Махачев 1-раунддаёқ Волкановскини нокаутга учратди
21:45 / 08.04.2023