Жаҳон | 11:20 / 26.07.2018
9344
1 дақиқада ўқилади

Порошенко АҚШга миннатдорлик билдирди

Фото: globallookpress.com

Украина президенти Пётр Порошенконинг фейсбукдаги ўз саҳифасида ёзишича, Вашингтоннинг АҚШ ҳукумати Қримни Россия бир қисми сифатида тан олмаслиги акс этган декларацияни эълон қилиш ҳақидаги қарорини маъқуллайди.

«Вашингтоннинг Украинага тегишли Қрим ярим ороли тажовузкор Россия томонидан эгаллаб олингани бўйича ҳаракатлар тан олинмаслигига доир тарихий баёнотини маъқуллайман», - дея ёзган Порошенко.

Порошенконинг фикрича, ҳужжат эълон қилиниши Қўшма Штатларнинг Хельсинкидаги сўнг «Кремль гибридли фитналарига тегишли жавоби» саналади.

Шунингдек, Украина етакчиси АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятига Украина ҳудудий яхлитлиги масаласидаги «аниқ ва қатъий позиция» учун миннатдорлик билдирди.

Мавзуга оид