Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея ҳанузгача ядро қуроли устида ишлаяпти - Помпео
АҚШ Давлат департаменти котиби Майк Помпеонинг айтишича, Шимолий Корея ядровий қурол яратиш дастурини ҳанузгача давом эттирмоқда. Бу ҳақда Давлат котиби Сенатнинг Халқаро алоқалар қўмитасида маълум қилган.
«Ҳа, улар ядровий маҳсулотлардан воз кечмаган ва дастур устида иш олиб боряпти», дейди Помпео Сенатдаги чиқишидан аввал.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин шу йилнинг 12 июнь куни Сингапурда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашганди. Давлат раҳбарларининг қўшма баёнотида Дональд Трамп Кимнинг сўзларига таяниб, Шимолий Корея дастурдан тўлиқ воз кечишга қарор қилгани ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
21:21 / 26.12.2025