Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриянинг Су-22 қирувчиси исроиллик аёл ҳарбий томонидан уриб туширилган
Фото: Twitter/Anna Ahronheim
Сурия армиясига тегишли бўлган Су-22 қирувчиси 24 июль куни капитан Ор Нааман қўмондонлигидаги Patriot ракеталарга қарши мажмуа ёрдамида уриб туширилган. Бу ҳақда Jeruslem Post газетаси ёзмоқда.
Таъкидланишича, Нааман Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг 138-батальонида Patriot мажмуасига қўмондонлик қилади. Газета маълумотларига кўра, Сурия қирувчиси уриб туширилганидан икки ҳафта аввал, унинг раҳбарлиги остида Сурияга тегишли учувчисиз учар қурилма ҳам уриб туширилган.
Аввалроқ, Сурия армиясига тегишли бўлган «Сухой» самолёти 24 июль куни Голан тепаликлари яқинида уриб туширилгани хабар қилинганди. Исроилдан маълумот беришларича, Сурия ҳаво кемаси мамлакат ҳудудига тахминан 2 километрлик масофага кириб келган. Кейинчалик Сурия армиясидаги манба Исроил ҳарбийлари Су-22 қирувчисини уриб туширишганига аниқлик киритди.
Мавзуга оид
21:34 / 12.04.2026
Туркия прокуратураси Исроил ҳукумати раҳбарларига нисбатан 4596 йилгача қамоқ жазоси берилишини сўради
20:05 / 12.04.2026
Исроил армиясига Эронга ҳужум қилишга тайёрланиш буюрилди – ОАВ
16:16 / 11.04.2026
Исроил яна “Ҳизбуллоҳ” билан урушяпти. Мақсад нима?
09:01 / 11.04.2026