Ўзбекистон | 21:41 / 26.07.2018
2358
2 дақиқада ўқилади

ТИВда Словакия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

2018 йилнинг 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Словакия Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Ян Бори билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш нуқтайи назаридан Ўзбекистон - Словакия кун тартибининг асосий масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда турли даражалардаги ҳамкорликни, жумладан икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ва парламентлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича идоралараро комиссиянинг биринчи мажлисини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми мавжуд салоҳиятларга мос келмаслиги таъкидланди ҳамда уни кенгайтиришдан томонлар манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Шунингдек, 27-28 февраль кунлари Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган «Вишеград гуруҳи + Марказий Осиё» вазирлар учрашуви натижалари ҳамда кейинги форумни ўтказиш санаси ва жойи юзасидан фикр алмашилди.

Мавзуга оид