Жаҳон | 09:38 / 26.07.2018
4629
1 дақиқада ўқилади
Трамп савдо музокараларидаги «катта ўзгариш» ҳақида маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп твиттердаги саҳифасида Европа иттифоқи вакиллари билан томонлар ўртасидаги янги савдо келишуви бўйича ўтказилган музокараларга изоҳ берди.
Президентнинг сўзларига кўра, мамлакатлар вакиллари томонларда бир-бирига қарши божлар жорий этишга эҳтиёж йўқ экани бўйича «аниқ фикрга» келган. Унинг таъкидлашича, давлатлар вакиллари ҳозирги вақтда янги савдо келишуви бўйича ҳужжатлар устида ишламоқда.
Трампнинг бошқа бир твитда ёзишича, ЕИ чегаралари АҚШ учун очиқ бўлади. Америка етакчисининг билдиришича, музокаралар вақтида «илиқ» муҳит сақланиб қолган.
«Тезлик билан катта ўзгаришга эришилди, буни ҳеч ким кутмаганди!», - дея хулоса қилган Трамп.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024