Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзтўқимачиликсаноат» 2018 йилда экспортни 1,6 млрд долларгача етказишни режалаштирмоқда
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси 2018 йилда маҳсулот экспортини 1,6 млрд АҚШ долларигача оширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kun.uz мухбири.
«Сўнгги етти йил ичида биз уч баробардан кўпроққа ўсдик. Бу йил 1,6 миллиард долларлик ҳажмда экспорт қилишни режалаштирмоқдамиз. Шу билан бирга, илгари бизнинг экспортимизда ярим тайёр маҳсулот 80 фоиздан ортиқни ташкил этган бўлса, бугунги кунда йигирилган ипнинг улуши 40%гача тушди», - деди уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров Тошкентдаги хорижий инвесторлар билан учрашувда сўзга чиқиб.
Ўтган йил якунларига кўра, Ўзбекистон енгил саноат корхоналари 1,1 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган.
Пойтахтда хорижий ва маҳаллий инвесторлар иштирокида ягона инвестицион таклифларнинг учинчи учрашуви давом этмоқда. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган учрашув бу сафар енгил саноатдаги инвестицияларга йўналтирилган.
Мавзуга оид
09:30 / 22.06.2026
Ўзбекистон қайси мамлакатларга кўпроқ маҳсулот сотмоқда?
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026