Ўзбекистон | 01:14 / 26.07.2018
8846
1 дақиқада ўқилади

Ветеринария медицинаси институтида мақсадли қабул квотаси қанча бўлиши маълум бўлди

Фото: «Ҳуқуқий ахборот» канали

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида 2018/2019 ўқув йили учун ветеринария соҳасида сиртқи таълим шаклида бакалаврлар тайёрлаш бўйича мақсадли қабул квотаси тасдиқланди. 

Маълум қилинишича, олийгоҳда жами 200 нафар талаба сиртқи таълим шакли бўйича таҳсил олиши режалаштирилмоқда. 

Айни пайтда, Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг 8та таълим йўналиши ташкил этилган бўлиб, энг кўп талаба ветеринария медицинаси (йирик шохли моллар касалликлари) йўналишига қабул қилинади. ​

 

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид