Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ОИВни аниқлаш кўрсаткичи ошди
2018 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда одам иммунотанқис вируси (ОИВ) инфекцияси билан касалланганлар ҳар 100 минг кишининг 108 нафарига тўғри келмоқда. Бу ҳақда Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори, профессор Нурмат Отабеков маълумот берган.
Маълум қилинишича, аҳоли орасида ОИВ/ОИТС таҳлилидан ўтган кишилар сони ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда. Масалан, 2008 йили фақат 800 минг киши текширувдан ўтган бўлса, 2017 йилга келиб ушбу кўрсаткич 3,2 миллион кишига етди.
Давлат дастури билан тасдиқланган режага кўра, 2022 йилга қадар ОИВ/ОИТС билан касалланган беморларнинг даволаниши учун маблағлар ажратилган. Режага асосан, 2018 йилда бу рақам 2,38 миллион доллар, 2019 йилда 2,66 миллион доллар, 2020 йилда 3,34 миллион доллар, 2021 йилда эса 6,14 миллион долларни ташкил этади. Дастурнинг сўнгги йилида 8,54 миллион доллар миқдоридаги маблағлар беморларнинг даволаниши учун ажратилади.
Мавзуга оид
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши тезлашди
15:37 / 25.03.2026
John Deere Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
18:39 / 20.03.2026