Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яманлик ҳусийлар дрон ёрдамида Абу-Даби аэропортига ҳужум қилишди – ОАВ
Фото: Khaled Abdullah | Reuters
Яманлик ҳусийлар дрон ёрдамида Абу-Даби халқаро аэропортига ҳужум қилишди. “Интерфакс”нинг хабар беришича, бу ҳақда ҳусийлар назоратидаги ОАВга иқтибос келтирган ҳолда Al Arabiya телеканали маълум қилган.
Телеканал маълумотларига кўра, “Самад-3” дрони ёрдамида аэропорт биносига 3 та зарба берилган. Етказилган талофатлар ва жабрланувчилар ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган.
Абу-Даби аэропортининг твиттердаги саҳифасида аэропорт ҳудудида унинг ишига таъсир кўрсатмаган, юк ташиш учун қурилма қўлланиши билан боғлиқ воқеа юз бергани маълум қилинган. Хабарда ушбу воқеага дрон алоқадор бўлган-бўлмагани айтилмаган.
БАА ҳукумати ҳусийлар ҳужуми ҳақидаги маълумотни тасдиқламаган.
Мавзуга оид
00:35 / 18.05.2026
Абу-Дабидаги АЭС яқинида дрон ҳужумидан сўнг ёнғин келиб чиқди
11:34 / 04.04.2026
Абу-Дабида портлаш: стратегик газ объекти нишонга олинди
15:05 / 30.03.2026
Ҳусийчилар омили: Исроил янги фронт очадими?
13:07 / 03.03.2026