Жаҳон | 09:04 / 27.07.2018
5561
2 дақиқада ўқилади

Макрон АҚШ ва Евроиттифоқ савдо музокараларига қарши чиқди

Фото: JAVIER SORIANO/AFP/Getty Images

Франция президенти Эммануэль Макрон АҚШ ва Европа иттифоқининг кенгроқ савдо мулоқотидан норозилик билдирди, сабаби у мос бўлмаган вазиятда юз беряпти. Франция етакчисининг сўзлари Euronews телеканали томонидан келтирилган.

Макроннинг сўзларига кўра, ЕИ давлатлари, хусусан, Франция АҚШ билан савдо урушини ҳеч қачон хоҳламаган. Унинг фикрича, исталган мулоқот «таҳдидларга» эмас, балки тенг муносабатларга асослангандир.

«Мен кенгроқ савдо мулоқоти бошланганини қўллаб-қувватламайман, сабаби ҳозир бунинг учун мос вазият эмас», - деди Макрон.

Унинг таъкидлашича, савдо келишувида қишлоқ хўжалиги муҳокама қилиниши лозим, сабаби атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги биронта Европа стандарти бузилмаслиги керак. Макроннинг сўзларига кўра, ЕИ ҳукумати ўз саноатчилари ва қишлоқ хўжалиги соҳаси ишчиларига атроф-муҳитни «ҳурмат қиладиган янги ишлаб чиқариш моделига эътибор қаратишни», бироқ, шу билан бирга, бундай шартлар унчалик муҳим бўлмаган мамлакатлар билан келашувларга эришишни таклиф қила олмайди. 

Мавзуга оид