Ўзбекистон | 09:13 / 28.07.2018
22734
1 дақиқада ўқилади

ЯТТга енгил автомобилларни банк корпоратив карталари орқали сотиб олиш ҳуқуқи берилмоқда

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси президенти “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Марказий банкининг 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган янги енгил автомобилларни банк корпоратив карталари орқали сотиб олиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлайди.

Мавзуга оид