Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда 75 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди
Фото: Фото: factroom.ru
Мисрда 75 киши, жумладан “Мусулмон биродарлар” гуруҳининг муҳим аъзолари ўлим жазосига маҳкум қилинди. Бу ҳақда Миср ОАВга иқтибос келтирган ҳолда New York Times нашри маълум қилди.
Барча маҳкум қилинганлар 2013 йилда “Мусулмон биродарлар” ҳокимиятдан четлатилган ҳарбий тўнтарувдан кейин юз берган намойишлар иштирокчилари бўлишган. Суд қарори одатда бундай ҳукмларни тасдиқловчи мамлакатнинг олий диний етакчиси – буюк муфтийга юборилган.
Суд жараёнида 739 киши, жумладан “Мусулмон биродарлар” етакчиси Муҳаммад Бадий ва фотожурналист Маҳмуд Абу Зайдга қарши айбловлар кўриб чиқилган. Ишда жамоат мулкига зиён етказишдан тортиб қотилликкача айбловлар билдирилган.
Мавзуга оид
10:43 / 19.03.2026
Мисрнинг юзга яқин дори воситаси Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилади
11:40 / 06.03.2026
Ўзбекистон ва Миср гепатит C учун дори воситалари ишлаб чиқаради
10:21 / 26.02.2026
Мисрда вафот этган ўзбекистонлик фуқаронинг жасади ватанга қайтарилди
12:40 / 24.02.2026