Тожикистон Ўзбекистон ҳисобига электр энергия экспортини 50 фоиздан кўпроққа оширди
Тожикистоннинг “Барки точик” электр энергетик компанияси жорий йилда экспорт ҳажмини 55 фоизга ошира олди. Компания экспортининг бундай ўсишига апрелдан Ўзбекистонга электр энергия етказиб беришни тиклагани сабаб бўлган.
Компанияда маълум қилинишича, жорий йилнинг 1-ярмида 940 млн кВт-соат электр энергия экспорт қилинган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 333 млн кВт-соат кўпроқни ташкил қилган.
Ўзбекистон ҳар ой Тожикистондан 110 млн кВт-соат электр энергия сотиб олмоқда. Жорий йил охиригача Тожикистон Ўзбекистонга камида 1,5 млрд кВт-соат электр энергия экспорт қилиши кутилмоқда.
Икки давлат энергетик компаниялари ўртасидаги келишувга кўра, Ўзбекистон ёз мавсумида тожик электр энергиясининг ҳар бир киловаттини 2 центдан, қишда эса 2,5 центдан харид қилади.
Бунгача Тожикистон ўз электр энергиясини фақат Афғонистонга ва нисбатан кичик ҳажмда Қирғизистонга экспорт қилган.
“Барки точик” ишлаб чиқарган электр энергиянинг 12 фоиздан кўпроғи экспортга кетгани ҳисобга олинса, унда компания жорий йилнинг 1-ярмида 7,7 млрд кВт-соат электр энергия ишлаб чиқаргани келиб чиқади.
Тожикистонда ишлаб чиқарилувчи электр энергиянинг 92 фоиздан кўпроғи гидроэлектр станциялар, 8 фоизга яқини иссиқлик электр станциялар ҳисобига тўғри келади. Энергетикларнинг таъкидлашича, гидроэлектр станциялар ишлаб чиқарувчи электр энергия иссиқлик электр станцияларникидан 5 баробар арзонроқ тушади.
Мавзуга оид
12:26
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024