Ўзбекистон | 12:40 / 28.07.2018
4793
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Қозоғистоннинг йирик чипта оператори ваколатхонаси очилди

Фото: Infocom.uz

Тошкент шаҳрида Қозоғистоннинг йирик чипта оператори «Тикетон» ваколатхонаси очилди. Бу ҳақда Infocom.uz хабар бермоқда.

«Тошкентда ваколатхонанинг очилиши «Тикетон» компанияси сиёсатининг бир қисми саналади. Биз ушбу ҳудуднинг истиқболи порлоқ эканлигини биламиз, унинг имкониятларини юқори баҳолаймиз ва аҳолининг ривожланиш даражасини оширадиган тадбирларга чипталар сотиб олиш жараёнини янада соддалаштириш эвазига ҳудудда маданият даражасини кўтаришга ҳаракат қиляпмиз», — дейди Ticketon.kz хизмати бош директори Виктория Торгунакова.

Ваколатхона зиммасига қуйидаги вазифалар юкланган:

— маданий ва спорт ҳодисаларига чипталарни онлайн сотиш;
— барча маданий, спорт ва кўнгилочар тадбирларга чипталарни ҳам онлайн, ҳам офлайн тарзда сотиш бўйича электрон тизимдан фойдаланишни оммалаштириш;
— электрон тижорат тизимига имкон қадар кўпроқ фойдаланувчиларни жалб қилиш;
— мамлакатнинг маданий ва спорт объектлари мавжуд чипта-касса тизимини модернизация қилиш, чипта хўжалиги инфратузилмасини шаффофлик ва ахборот учун белгиланганлик даражаси юқори бўлган сифат даражасига олиб чиқиш.

Фото: Infocom.uz 

Аввал Ўзбекистон «Электрон хизмат» Маркази ахборот хизматига раҳбарлик қилган Нелли Каримова Ўзбекистондаги ваколатхона раҳбари этиб тайинланди. 

«Тикетон» компанияси чипталарни электрон сотиш бозорининг 75 фоизини эгаллаган ҳолда Қозоғистондаги чипта операторлари бозорида етакчи саналади. Мамлакатнинг муҳим аҳамиятга эга барча воқеаларига чипталарни онлайн сотиш хизмат фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланади. Қозоғистонда ушбу сайтга бир кунда 15 минг фаол фойдаланувчи ташриф буюради ва 2018 йилнинг биринчи ярмида сотув ҳажми 4,5 миллион АҚШ долларидан ошиб кетди.

Фото: Infocom.uz 

Мавзуга оид