Спорт | 23:28 / 29.07.2018
2577
1 дақиқада ўқилади

Ҳэмилтон “Формула-1”нинг Венгрия босқичида зафар қучди

“Мерседес” жамоси пойгачиси Льюис Ҳэмилтон “Формула-1” пойгасининг 12-босқичи – Венгрия Гран-приси ғолиби бўлди.

Маррага иккинчи бўлиб “Феррари” аъзоси Себастьян Феттель, учинчи бўлиб унинг жамоадоши Кими Райкконен етиб келди.

Умумий ҳисобда Ҳэмилтон 213 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 2-ўринни 189 очко билан Феттель, 3-ўринни 146 очко билан Райкконен эгалламоқда.

Муҳандислар кубогида “Мерседес” 345 очко билан етакчилик қилмоқда.

Пойганинг кейинги босқичи – Бельгия Гран-приси бир ойлик таътилдан кейин 24-26 август кунлари бўлиб ўтади.

Мавзуга оид