Light | 19:00 / 29.07.2018
9802
1 дақиқада ўқилади

Хитойда жаҳондаги илк тўлиқ роботлашган меҳмонхона очилди

Фото: Booking

Чэнду шаҳрида пайдо бўлган Smart LYZ деб номланувчи роботлашган меҳмонхонада бирорта ҳам ходим йўқ, деб ёзади Economical Times.

Меҳмонхонага киришда меҳмонларни юзни таниш тизимидан фойдаланувчи робот кутиб олади. У меҳмонни рўйхатга олади ва хонасига кузатиб қўяди.

Таом ёки таксига буюртма бериш, кир ювиш хизматлари ҳам махсус иловага бириктирилган роботлар томонидан бажарилади. Кутилмаган ҳолатлар ва меҳмонлар саломатлиги билан нохуш воқеа юз берганида одамлар билан алоқа тизими ишга тушади.
Хоналар эшиклари автоматлашган бўлиб, фақатгина мижоз учун очилади. 

Фото: Booking
Фото: Booking

2018 йил охиригача яна 50та ана шундай меҳмонхона қуриш режалаштирилмоқда.

Роботлар хизмат қилувчи меҳмонхона бундан икки йил аввал Японияда пайдо бўлганди, аммо меҳмонхонада роботлардан ташқари яна 10 нафар киши ишлайди.

Фото: Booking
Фото: Booking
Фото: Booking

Мавзуга оид