Спорт | 23:40 / 29.07.2018
5983
3 дақиқада ўқилади

«Қўқон-1912» яна пенальти орқали ғалабага эришди, «Бухоро» Навоийда «Қизилқум»ни енгди

Бугун, 29 июль санасида футбол бўйича Ўзбекистон Pepsi Суперлигасининг 19-тур учрашувлари доирасида яна икки учрашув бўлиб ўтди.

Тур доирасида Қўқонда «Қўқон-1912» Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

54-дақиқада қўқонликлар ҳисобни очишди: рақиб жарима майдони ичида тўпни қабул қилган Қувондиқ Рўзиев дарвозани ишғол этди.

76-дақиқада Санжар Рашидов жарима зарбасидан мувозанатни тиклади, аммо 6 дақиқа ўтиб мезбонлар яна олдинга чиқиб олишди. Ҳакам жиззахликлар ҳимоячиси Рўзиевга жарима майдони ичида қўполлик қилди деб топди ва пенальти белгилади, Мурод Холмуҳамедов эса яна бир бор 11 метрли нуқтада адашмади ҳамда жамоасига ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Қайд этиш керакки, бу қўқонликлар ушбу мавсумда саккизинчи марта пенальтидан гол урмоқда. Бу жамоанинг мавсумда урган голларининг қарийб ярми ҳакамлар 11 метрли нуқтани кўрсатганидан кейин урилган.

Эндиликда, ушбу ғалабадан сўнг қўқонликлар 24 очко тўплаган ҳолда 7-ўринга кўтарилиб олишди, «Сўғдиёна» 16 очко билан 11-поғонада жойлашган.

Яна бир беллашув эса Навоийда бўлиб ўтди. Унда «Қизилқум» «Бухоро» жамоасига қарши кураш олиб бориб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона гол 77-дақиқада Арслонмурод Омонов томонидан урилди.

Бу ғалабадан кейин «Бухоро» очколари сонини 29тага етказди ва 5-ўринга қайтди, «Қизилқум» эса 20 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Суперлига, 19-тур
29 июль, якшанба
«Қўқон-1912» –  «Сўғдиёна» 2:1
 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 54 Рўзиев, 1:1 – 76 Рашидов, 2:1 – 83, пенальти Холмуҳаммедов.
«Қўқон-1912»: Ўткир Юсупов, Баҳодир Акрамов (Дарко Гожкович, 71), Ғиёс Комилов, Носир Отақўзиев (Беҳруз Садиллоев, 56), Фирдавс Асадов, Ойбек Рустамов, Қувондиқ Рўзиев, Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Марко Милич, Жасур Ҳакимов (Жавоҳир Сидиқов, 66).
«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Элёр Орифов, Шохруз Норхонов, Тоҳир Шамшиддинов, Санжар Рашидов, Сернас Дарвидас (Изатилла Абдуллаев, 68), Ким Донг-Хи (Сардор Азимов, 59), Милаш Симонович, Никола Милинкович, Ихтиёр Тошпўлатов.
Огоҳлантиришлар: Қулматов 25, Норхонов 32, Холмуҳаммедов 32, Рустамов 44, Дарвидас 58, Орифов 82, Саъдуллаев 89.

«Қизилқум» – «Бухоро» 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 77 Омонов.
«Қизилқум»: Эркин Жабборов, Эркин Бойдуллаев, Гиорги Квесиешвили, Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Самандар Шодмонов (Шерали Жўраев, 79), Муҳсин Убайдуллаев, Элгужа Григалашвили, Элдор Бойматов (Неманья Йованович, 54), Иван Нагаев, Салим Мустафоев.
«Бухоро»: Акмал Турсунбоев, Арслонмурод Омонов, Шавкат Саломов (Суҳроб Неъматов, 85), Санъат Шихов, Шавкат Муллажонов, Раббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Раҳматулло Бердимуродов, Миржалол Жумаев, Азиз Ибрагимов (Вадим Чемиртан, 46), Влад Ларинов (Беҳруз Шодмонов, 73).
Огоҳлантиришлар: Исмоилов 16.

Мавзуга оид