Спорт | 12:04 / 30.07.2018
7450
2 дақиқада ўқилади

Ибраҳимович хет-трик қайд этиб, MLS тўпурарлари рўйхатида 2-ўринга кўтарилиб олди (видео)

Фото: Getty Images

«Лос-Анжелес Гэлакси» MLS доимий чемпионатида «Орландо Сити» устидан ғалаба қозонди. Калифорния штатининг Карсон шаҳрида бўлиб ўтган учрашув голларга бой тарзда кечиб, 4:3 ҳисобида якунланди.

Ўйинда Златан Ибраҳимович ҳет-трик қайд этиб, мезбонларнинг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Иккинчи бўлим бошида 36 ёшли швециялик футболчи чап қанотдан Жовани дос Сантос узатган тўпини бош билан дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни тенглаштирди.

Кўп ўтмай, «Орландо» яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бироқ 67-дақиқада яна Ибраҳимович ҳисобни 3:3 кўринишига келтирди. Бу вазиятда у қарши ҳужумни гол билан якунлади.

Орадан 4 дақиқа ўтгач, Златан жарима майдончаси ичидан йўллаган аниқ зарбаси билан ҳет-трик қайд этиб, учрашувга нуқта қўйди.

MLS доимий чемпионатининг ҳозирги мавсумида 17 ўйинда майдонга тушган Ибраҳимовичнинг ҳисобидаги голлари сони 15тага етди. Тўпурарлар рўйхатини бошқариб турган «Атланта Юнайтед» вакили Жозеф Мартинес ҳисобида 24та гол бор.

Энг сўнгги футбол янгиликларни Tribuna.uz'нинг Telegram-каналида кузатиб боринг.

Мавзуга оид