Жаҳон | 21:09 / 30.07.2018
2864
1 дақиқада ўқилади

Испания соҳилларида июлда ўн мингга яқин муҳожир қутқарилди

Фото: Алехандро Мартинез Велез

Июль ойида Испания соҳилларида қарийб 10 минг муҳожир қутқариб қолинди, деб хабар берди РИА Новости денгиз қутқарув хизмати вакилига таяниб.

1 июлдан 30 июлга қадар қутқарувчилар 8 756 муҳожирни қутқаришган, яна 1 004 нафари Марокаш ва Испания қутқарув хизматларининг ҳамкорликдаги операциялари давомида қутқариб қолинган.

Апрелда қутқарув хизмати денгизда 1 097 кишини қутқарган бўлса, бу рақам майда 3318, июнда 6 397 кишига етди – бу маълумотларга Марокаш томони қутқарган муҳожирлар сони киритилмаган.
Биргина 27 июль куни денгизда 57 та қайиқ – жами 1242 муҳожир аниқланди.  

Йил бошидан бери қутқарув хизмати денгизда 22 091, Марокаш томони 3 825 муҳожирни аниқлаган, 46 киши ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.

Агар 2017 йил давомида Испанияга денгиз орқали 22,4 мингдан ортиқ муҳожир келган бўлса, шу йилнинг январидан июлига қадар 21 минг киши, июль бошидан буён эса 5916 киши келган, дейилади Халқаро миграция ташкилоти маълумотида.

Мавзуга оид