Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва уруғликлар билан муомала қилишдаги ҳуқуқбузарликлар учун - 40 ЭКИҲгача жарима
Фото: REUTERS
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги модда билан тўлдирилди, деб ёзмоқда Norma.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ва уруғликларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузганлик учун жарималар жорий этилди.
Жарима миқдори ҳуқуқбузарликларнинг хусусиятига боғлиқ. Ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, санкциялар оширилади.
Маълумот учун: кўрсатилган қоидаларнинг фрагментлари Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом; Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома; Дон хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент ва бошқа қонун ҳужжатларида ҳам мавжуд.

Қонун 24.07.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
17:55
Иссиқхоначилик соҳаси қайта кўриб чиқилади. Бунинг учун Лойиҳа офиси очилмоқда
17:20
Ховосда фермерларнинг ерлари оммавий тортиб олиняпти
10:44 / 18.12.2025
Россияда 31 ўзбекистонлик талабага қўйилган жарима бекор қилинди
10:55 / 13.11.2025