Ўзбекистон | 19:36 / 30.07.2018
16727
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди 

Давлат солиқ қўмитасида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Олий суд ва Марказий банк билан ҳамкорликда суд ижро ҳужжатлари асосида солиқ қарзини қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Видеоселектор йиғилишида амалга оширилаётган ишларда йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий тарзда муҳокама этилиб, Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасининг Солиқ қарзини ундиришни ташкил этиш бўлими бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса, Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасининг масъул раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди. 

Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ қарзини кескин қисқартириш мақсадида жорий йилнинг II ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда 1,1 трлн сўм миқдоридаги солиқ қарзларини суд ҳужжатлари асосида ундириш бўйича тегишли ишлар бажарилиши белгиланди. 

Мавзуга оид