Ўзбекистон хорижий инвесторларни хусусий мактабларни очишга таклиф қилди
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги хорижий инвесторларни мамлакатда хусусий умумтаълим мактабларни очишга таклиф қилди, дея хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
Хусусий мактабларда ахборот технологиялари, табиий фанлар ва хорижий тиллар каби йўналишларда янги таълим бериш усуллари ва ўқув режаларини жорий этиш таклиф этилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги хусусий мактабларни ташкил этиш, инвесторларни ҳимоя қилиш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашни таъминлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини тайёрламоқда.
«Биз хусусий мактаблар секторидаги катта хилма-хиллик ва рақобат фарзандларимиз учун таълим тизимини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади, деб ишонамиз, - дея маълум қилган Шерзод Шерматов. Барча халқаро мактабларни болаларимизга сифатли таълим беришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишга таклиф қиламиз».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шерзод Шерматов Ўзбекистонда кузатилаётган тарихий имконият ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
11:43 / 20.11.2024
2025 йилда 252 та янги боғча барпо этилади
15:13 / 18.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
20:17 / 05.11.2024