Ўзбекистонда 6 ой ичида 892 млрд сўмлик солиқ қарзи ундирилди
Давлат солиқ қўмитасида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Олий суд ва Марказий банк билан ҳамкорликда суд ижро ҳужжатлари асосида солиқ қарзини қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳамкорликдаги тадбирлар натижасида 1121 нафар ходим томонидан қарздорларнинг мол-мулклари хатловга олиш учун жалб этилиб, жорий йилнинг I ярим йиллигида 1,4 трлн сўм солиқ қарзига эга 54 657та объектдан 31 751тасида 892,4 млрд сўмлик маблағ хатлов жараёнида ундирилди ҳамда бу орқали ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 395,3 млрд сўмга кўп маблағ ундиришга эришилди.
Шу билан бирга, 5922 қарздорларнинг 337,7 млрд сўм қийматидаги мол-мулклари, шу жумладан, 1019та бино ва иншоот, 1280та транспорт воситалари ва 9701та бошқа турдаги мулклар хатланди. Ушбу кўрсаткич ҳам ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3578тага ёки 117,3 млрд сўмга кўпайишига эришилди.
Мавзуга оид
18:40 / 09.11.2024
МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
07:37 / 08.11.2024
202,9 млрд сўмлик ижро ишларини асоссиз равишда тугатган МИБ мансабдорлари аниқланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
17:12 / 30.10.2024