34 нафар афғонистонлик ёшлар Ўзбекистонда ўқиш учун ўзбек тилини ўрганмоқда
34 нафар афғонистонлик ёшлар темир йўл соҳасида Ўзбекистонда олий таълим олиш мақсадида тил ўрганмоқда. Бу ҳақда Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг илм-фан масалалари бўйича бош маслаҳатчиси Лаъл Пача Азмун маълумот берган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати тарқатган хабарга кўра, вазирликда Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг илм-фан масалалари бўйича бош маслаҳатчиси Лаъл Пача Азмун билан расмий учрашув бўлиб ўтган.
Юқори мартабали меҳмон афғон ёшлари ўртасида Ўзбекистон олий ўқув юртларида билим олишга бўлган қизиқиш кундан кунга кучайиб бораётгани, айни пайтда 34 нафар афғонистонлик ёшлар темир йўл соҳасида Ўзбекистонда олий таълим олиш мақсадида тил ўрганаётганини, бундай ёшлар сони тобора ортиб бораётганини билдирган.
Маълумот учун, 2017 йил 22 январьда Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолияти йўлга қўйилган. Ҳозирда мазкур марказда 96 нафар афғонистонлик талаба ўзбек тили ва адабиёти йўналишида таълим олмоқда.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
20:17 / 05.11.2024