Light | 13:44 / 31.07.2018
15705
2 дақиқада ўқилади

65 йил ҳунар ортидан кун кечирган бухоролик отахондан ибратли ҳикоя

Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи Ҳалим бобо 96 ёшни қаршиламоқда, лекин унинг жисмоний ва руҳий ҳолати тенгдошларига қараганда анча яхши. Қария бир жиҳатдан кўпчиликнинг эътиборини тортади: у 65 йилдан буён уй-рўзғор буюмларини тайёрлаб, шаҳар марказида савдо қилади. 

Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган Ҳалим бобо ҳалол меҳнати ортидан «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 йил» кўкрак нишони билан тақдирланганини кўрсатиб, мақтаниб ҳам олди.

«Тўрт нафар ўғил, икки қизим, 75 нафар набира, чевара, эвараларим бор. 65 йилдан буён ҳунар билан шуғулланиб, оила боқаман», дейди отахон.

Бобонинг айтишича, у ясашни ўрганаётган тароқларни мустақил тайёрлаш учун устози фотиҳа бермаган. 

«Сен ҳам тайёрласанг, менинг тароқларимни ҳеч ким олмай қўяди, деб фотиҳа бермади. 20 йил қилмадим. Кейин ўғиллари сўради, нега тароқ ясамайсиз, деб. 

Отангиз фотиҳа бермаганди, десам, оббо деди-да, мен бераман, қилаверинг, деди. Шундан кейин яна бошладим», дейди у.

Отахон Бухоро шаҳридаги «Пойи Калон» биноси яқинида ёйма савдо дўконини ташкил этган. Унинг оддий ҳаёти ва савдо қилишини кузатиб, анча ўрнак олса арзигулик жараёнга гувоҳ бўлишингиз мумкин.​

Мавзуга оид