Жаҳон | 07:21 / 31.07.2018
3623
2 дақиқада ўқилади

​Хитойда сохта вакцина тайёрлаган компания фаолияти фош этилди

Фото: REUTERS

Хитой ҳукумати «вакцина хавфсизлиги» можаросига аралашиб қолган якка тартибдаги шахслар ва фирмаларга нисбатан қаттиқ жазо белгиланишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, ҳукумат аллақачон ушбу можаро марказида турган вакцина ишлаб чиқарувчи Чаншенг Биотехнологиялар компаниясининг 18 нафар ходимини ҳибсга олиш тўғрисида буйруқ чиқарган.  Улар орасида компания раҳбари Гао Чунфанг ҳам бор. 

Гап шундаки, компания лаборатория маълумотларини сохталаштириш ҳамда самараси йўқ вакциналарни сотишга уринишда айбланмоқда. Шунингдек, компания вояга етмаганлар учун ишлаб чиқарилаётган психикани тинчлантирувчи вакцинани ҳам тайёрлашда сохтакорликка йўл қўйган бўлиши мумкин. 

Болалардаги дифтерия, кўк йўтал ва тетанус каби касалликларга қарши ишлатилаётган вакцинанинг 252,600 донаси сотувга чиқарилган аниқланди. Айни пайтда айбланувчиларга нисбатан тергов иши давом этмоқда. 

Ҳукумат расмий хабарига кўра, компания айби исботланса, ходимларнинг барчаси жиноий жавобгарликдан ташқари, бир умрга фармацевтика соҳасида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилади.  

Мавзуга оид