Ўзбекистон | 19:05 / 31.07.2018
11958
2 дақиқада ўқилади

«Махсустранс» ДУК корхонаси раҳбарияти ўзгарди

Раҳматилло Муродиллаевич Қаршиев “Махсустранс” давлат унитар корхонаси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Р.Қаршиев 1978 йилда Жиззах туманида туғилган. 2001 йилда Буюк Британиянинг Болтон университети, 2006 йилда Саутгемтон Солент университетини тамомлаган.

Бундан аввал “Best Prime AURUM” масъулияти чекланган жамиятида маркетинг ва савдо бўлими бошлиғи, “Hyundai Engineering CO. Ltd” хорижий корхонасида инспектор бўлиб ишлаган.

Шунингдек, Шерзод Иргашевич Каттаходжаев “Махсустранс” давлат унитар корхонаси директори биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Ш.Каттаходжаев 1977 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1999 йилда Тошкент давлат техника университетини, 2002 йилда Шотландиянинг Роберт Гордон университетини тамомлаган.

Бундан аввал “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси тармоғидаги, “Ўзбеккимёмаш” заводи Турбокомпрессорлар ишлаб-чиқариш цехининг бошлиқ ўринбосари, “Тикламоқ” масъулияти чекланган жамияти директори, “Энергия тежаш миллий компанияси” акциядорлик жамиятининг бош директори ўринбосари бўлиб ишлаган.

Мавзуга оид