19:28 / 01.08.2018
6351

12 800 долларни ўғирлаган аёл ушланди

Фото: Pixabay

Бухоро шаҳрида 28 июлдан 31 июлгача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс фуқаро Ш.А. исмли аёлнинг уйига калит танлаш йўли билан кириб, хонасидан 12 800 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ромитан тумани Газли шаҳарчасида яшовчи С.Ж. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Top