Жаҳон | 18:46 / 01.08.2018
2811
1 дақиқада ўқилади

Еврокомиссия Грецияга мигрантлар учун 40 миллион евро ажратди

Фото: AFP

Еврокомиссия Грецияда мигрантларни қабул қилиш шароитларини яхшилаш учун қарийб 40 миллион евро ажратди, дейилаи Еврокомиссия хабарида.

"Бугун Еврокомиссия миграция ва интеграция жамғармаси доирасида Грецияда мигрантларни қабул қилиш шароитларини яхшилаш учун қўшимча 37,5 миллион евро ажратди", — дейилади матбуот релизида.

Греция ҳукумати ушбу суммадан 31,1 миллион еврони мигрантларга соғлиқни сақлаш, жойлаш ва озиқ-овқат билан таъминлаш учун олади.

Қолган 6,4 миллион евро қочоқларни қабул қилиш шароитларини яхшилаш учун Халқаро миграция ташкилотига ажратилди.

Мавзуга оид