Ўзбекистон | 19:41 / 01.08.2018
13309
6 дақиқада ўқилади

Қурилиш вазирлигининг асосий вазифалари белгилаб берилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, унинг таркибий бўлинмалари, шунингдек, Республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тўғрисидаги низомга кўра, вазирлик ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

марказий аппарат;
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари;
қурилиш соҳасида назорат ҳудудий инспекциялари;
"Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси" давлат унитар корхонаси;
Қурилишда стандартлаштириш республика маркази;
Тошкент архитектура-қурилиш институти;
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти;
архитектура-қурилиш ихтисослигидаги касб-ҳунар коллежлари;
танлов савдоларини ташкил этиш бўйича консалтинг марказлари.

Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

шаҳарсозлик ва қурилиш учун муҳандислик-техник изланишлар соҳасида ягона давлат илмий-техника сиёсатини олиб бориш, меҳнат унумдорлигини ошириш, қурилиш-монтаж ишлари қийматини камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган энергия жиҳатидан самарали ва энергияни тежайдиган инновацион лойиҳалар ва ечимларни қурилиш фаолиятига жорий этиш;

республика ҳудудида аҳолини жойлаштиришнинг бош схемасини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини режалаштириш схемаларини, аҳоли пунктларининг бош режаларини ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил қилиш, уларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг олиб бориш;

шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, архитектура-қурилиш фаолиятини ривожлантиришнинг узоқ муддатли ва ўрта муддатли давлат дастурларини ишлаб чиқиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини тайёрлашда ипггирок этиш;

лойиҳа иши ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳа-қидирув ташкилотларининг иш самарадорлигини ошириш ва ҳудудий тармоқларини кенгайтириш, якка тартибдаги, намунавий, такроран қўлланиладиган ва экспериментал лойиҳаларни ва лойиҳа ечимларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш ва янгилаш, идоравий қурилиш норма ва қоидалари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, лойиҳалаш, қурилиш, қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш соҳасида стандартлаштириш ишларини амалга ошириш;

архитектура, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашга, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув жараёнининг даражаси ва сифатини тубдан яхшилашга, қурилиш соҳасида, жумладан, чет элдаги етакчи илмий- тадқиқот муассасаларида лойиҳачилар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашиш.

Қуйидагилар Вазирлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажарилишини таъминлаш;
архитектура ва қурилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Вазирлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш;
Вазирлик фаолият соҳасига кирадиган масалалар бўйича вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш;
Вазирлик ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, таҳлил натижаси бўйича зарур чоралар кўриш;
Вазирлик ва унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш;
давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги, сифатлилиги ва очиқлигини таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича иш самарадорлигини таъминлаш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, Вазирлик ходимлари ва раҳбариятининг уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхоналаридан тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлар ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
лойиҳа-қидирув ташкилотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
архитектура ва қурилишни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни, архитектура ва қурилиш соҳаси дастурий-методик ва бошқа норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Вазирлик вакилларининг халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, архитектура ва қурилиш соҳасида хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш бўйича халқаро хорижий тадбирларда иштирок этишини таъминлаш;
Вазирлик ҳайъати қарорларини, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг профессионаллиги, билими, амалий тажрибаси, юқори даражадаги иш ва одоб-ахлоқ сифатлари кафолатланишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
мамлакатда архитектура ва қурилишни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича тизимли чора-тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш;
архитектура ва қурилиш соҳасида илғор хориж тажрибасини ва илмий-техник тараққиётга эришишни ўрганишни ташкил этиш, ушбу тажрибани республикада қурилишни янада ривожлантириш учун жорий этиш;
халқаро миқёсда анъанавий (миллий) архитектура ва қурилишни кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш;
конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда иштирок этишни таъминлаш.

Мавзуга оид