Жаҳон | 10:57 / 02.08.2018
4344
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистонда денгиз қароқчилиги учун ўлим жазосини жорий этишмоқчи
Ҳиндистон ҳукумати денгиз қароқчилигига алоқадор шахсларга нисбатан ўлим жазоси ёки бир умрлик қамоқни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар берди NDTV телеканали.
Қонун лойиҳаси Ҳиндистоннинг денгиз орқали юк ташувлари ҳамда ҳинд савдо кемалари экипажлари хавфсизлигини оширишга қаратилган, дейилади телеканал хабарида.
ОАВнинг эслатишича, кейинги ойларда Ҳинд океанида бир неча марта савдо кемаларига ҳужум қилиш ҳолатлари қайд этилган. Ҳиндистоннинг амалдаги қонунчилигида қароқчилик учун қамоқ жазоси белгиланган, аммо экспертлар мавжуд қонунчиликни янада қатъийлаштириш кераклигини қайд этишмоқда.
Мавзуга оид
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024