Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙҲХБ: Фарангиз Режаметова ҳалок бўлган чорраҳага светофор ўрнатиш таклифи фожиадан анча олдин берилган
Ижтимоий тармоқлар, айниқса Facebook’даги “Водители Ташкента” саҳифасида Тошкент шаҳрида бирор жиддий кор-ҳол содир бўлмагунча йўл ҳаракатини тартибга солишга эътибор берилмаслиги кенг муҳокама қилинмоқда. Жумладан, унда актриса Фарангиз Режаметова вафот ўтган пиёдалар ўтиш қисми ҳам светофор билан тартибга солина бошлангани, бу ерга светофор ўрнатиш учун албатта шундай фожиа рўй бериши шартмиди, деган саволлар ҳам ташланди.
Биз мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга мурожаат қилдик. Уларнинг маълум қилишича, мазкур пиёдалар ўтиш қисмига светофор ўрнатиш таклифи 2018 йил 4 июлда ШИИББ ЙҲХБ томонидан шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Йўл ҳаракатини бошқарув техник воситалар ўрнатиш ва фойдаланиш департаментига мактуб йўлланган. Бироқ, афсуски, бу департамент ўз вақтида светофор ўрнатиш чорасини кўрмаган.
“Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Абдулла Қодирий кўчасидаги тартибга солинмаган чорраҳага светофор ўрнатиш масаласида қуйидагини маълум қиламизки, Фарангиз Режаметова ЙТҲ оқибатида вафот этишидан 15-20 кун аввал, аниқроғи 2018 йил 4 июль куни Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Йўл ҳаракатини ташкил этишни назорат қилиш бўлими томонидан Тошкент шаҳар хокимияти қошидаги Йўл ҳаракатини бошқарув техник воситалар ўрнатиш ва фойдаланиш департаментига топшириқ берилган. Бироқ, бу кўчага светофор ўрнатиш навбати икки ҳафтадан кейин келган”, - дейилади Kun.Uz’га берилган маълумотномада.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бўлиб ўтади
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026