Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореялик етакчи мутахассислар Андижонда аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқда
Корея Республикасининг Ewha Womans University госпитали 27 нафар малакали терапевт, уролог, дерматолог, педиатр, гинеколог, лаборант, фармацевт шифокорлари, тиббиёт ҳамширалари ва тиббиёт ходимлари 2-4 август кунлари аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида Андижон вилоят кўптармоқли тиббиёт марказига ташриф буюришди.

“Sog`lom avlod uchun” фонди бир қатор халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш, бемор ва ногирон болаларни соғломлаштириш мақсадида ана шундай лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.



Ташриф давомида кореялик мутахассислар Андижон давлат тиббиёт институти фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, тиббиёт соҳасидаги билимларини чуқурлаштириш мақсадида ўзаро фикрлар алмашишади.Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан мутахассисларга барча шарт-шароит яратиб берилган. Биринчи куннинг ўзида ҳориж шифокорлари 100 нафарга яқин беморларни кўрикдан ўтказдилар. Тиббий кўрикдан ўтган беморларга дори-дармон ва санитария-гигиена воситаларини бепул тарқатилмоқда.
Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
12:40 / 28.01.2026
Varsovia университети Андижондаги филиалига 2 млн доллар инвестиция киритади
08:20 / 27.01.2026
Андижонда ФВБ инспектори 1800 доллар билан ушланди
09:02 / 26.01.2026
Андижонда йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаси сақлаган шахс ушланди
18:11 / 16.01.2026