Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия лайнери Қора денгиз узра бошқа самолёт билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолди
Фото: samolety.org
Анталия - Москва рейси бўйича парвоз қилган Россия лайнери номаълум самолёт билан хавфли масофада яқинлашди. Бу ҳодиса Қора денгиз узра юз берди, деб хабар қилмоқда «Интерфакс».
1 август куни номаълум самолёт Туркия ҳаво бўшлиғида Россия лайнери билан тўқнашувни келтириб чиқаришига бир бахя қолди. Ҳодиса iFly авиакомпаниясининг А-330 самолёти билан содир бўлди, унда россиялик сайёҳлар Анталия курортларидан Москвага қараб парвоз қилишганди.
«Туркиянинг ҳаво ҳудудида бўлган самолёт Россия чегараларига яқинлашганда, экипаж кабинасида бошқа ҳаво кемаси билан хавфли масофа юзага келгани ҳақида сигнализация ишлаб кетган. Самолёт экипажи автоматика тавсияларига тезда риоя қилди ҳамда баландлигини ўзгартирди», - дея хабар берди агентликка туризм соҳасидаги манба.
Мавзуга оид
10:13 / 08.04.2026
Нефт, газ ва ўғит: Ҳўрмуз сабаб РФ даромадлари кескин ошиши мумкин
10:09 / 08.04.2026
Россия суди “Ичкерия”ни террористик ташкилот деб топди
09:45 / 08.04.2026
Россия ва Хитой Ҳўрмуз бўғози бўйича БМТ резолюциясини тўсди
09:26 / 08.04.2026