Light | 12:33 / 03.08.2018
15846
4 дақиқада ўқилади

Аэропортда нима қилиш мумкин эмас: бортпроводникнинг маслаҳатлари

Бортпроводник Эллиотт Хестер (Elliott Hester) хулқ-атворнинг барчага маълум, бироқ жуда кўп бузиладиган қоидалари ҳақида сўзлаб берди.

Фото: Pixabay

Бомба ва терактлар ҳақида ҳазиллашиш

Ёнингизда бомба борлигини айтиш кулгили, шундай эмасми? Сизга қараган ҳар қандай одам терактлар билан шуғулланишингизга барибир ишонмайди. Шундай экан, нима учун ҳазиллашиб бўлмайди. Бундай фикрлаш ва ҳазил қилиш ярамайди.

Хестер яқинда Лос-Анжелес аэропортида содир бўлган ҳодисани айтиб берди. Йўловчилардан бири ходимнинг стандарт саволи – ёнингизда аэрозол, ўткир буюмлар ва портловчи моддалар мавжуд ёки йўқлигига “ҳа” деб жавоб берди. Кейин у ҳамроҳи томонга бурилиб, бомбани солганини сўради. Ҳазилкаш йўловчи ҳибсга олиниб, “Тайёрланаётган портлаш ҳақида ёлғон хабар” моддаси билан айбланди.

Кейинчалик бу одамдан мазкур айблов олиб ташланган бўлса-да, ундан намуна олиш ва аэропортда бомба ҳақида ҳазил қилиш ярамайди. Хестернинг сўзларига кўра, ходимлар мана шунга ўхшаш ҳар қандай хабар ҳақида маълум қилишга мажбурлар, ҳатто у ҳазил экани тушунарли бўлса ҳам.

Фото: Pixabay

Саволларга жавоб беришдан бош тортиш

Албатта, самолёт бортидаги турли расмиятчиликлар одамнинг жиғига тегади. Авария юз берганида суриладиган столнинг ҳолати ниманидир ўзгартириши даргумон.

Бироқ проводниклар учиш ва қўнишда улар йиғиб қўйилишини назорат қилишга мажбурлар. Аммо нима учундир ҳамма ҳам бу қоидага риоя этишга тайёр эмас.

Хестер ходимларнинг учиш олдидан столчани йиғиб қўйиш илтимосига сукут билан жавоб қилган йўловчига дуч келган. У катта бортпроводникнинг барча саволларини эшитиб, эшитмасликка олган. Самолётни аэропорт биносига қайтаришга тўғри келган. Қўриқчилар қайсар йўловчини ташқарига олиб чиқишди, фақат шундагина у “тилга кирган”.

Албатта, баъзида одам умуман гапиргиси келмайди. Бироқ нима бўлганда ҳам бортпроводник сабрини синашга ҳаракат қилманг.

Фото: Pixabay

Бортга тақиқланган буюмларни олиб киришга ҳаракат қилиш

Узоқ навбат кутишлар ва тинтув вақтни бекорга сарф қилиш бўлиб кўриниши мумкин. Лекин улар ўринли, чунки жуда кўп одамлар назорат пункти орқали таъқиқланган буюмларни олиб ўтишга ҳаракат қилишади.

АҚШ транспорт хавфсизлиги маъмурияти ходими Жейсон Покет (Jason Pockett)нингсўзларига қараганда, ишидаги энг ғалати нарса – одамлар турли йўллар билан буни амалга оширишга интилишларини кузатишдир. Кўпинча ёмон ниятни кўзламаган ҳолда. Масалан, батарейкаларни озиқ-овқат контейнерига скотч билан ёпиштирадилар. Буюмларни кир кийимлар орасига яширишади. Мақсад – ходимларга сумкани текшириш ёқимсиз бўлиши учун. Агар шундай ҳолатлар содир этилишига ишонмасангиз, Транспорт хавфсизлиги маъмурияти Instagram’ига кириб кўришингиз мумкин.

Фото: Pixabay

Спиртли ичимлик ичиш (ва маст ҳолда эканингизни тан олиш)

Баъзиларга алкоголь учишни асабий ҳолатда бўлмасдан ўтказишга ёрдам беради. Бироқ ичишни билмасангиз, уйда қолинг. Бортда алкоголь ичимликлар сотилишига қарамай, агар мастлигингиз кундек равшан бўлса, сизни қўнишга қўйишмайди. Кўп ичманг ёки ҳеч бўлмаганда, бортга чиққунча ичманг.

Мавзуга оид