Ўзбекистон | 07:37 / 26.10.2024
9328
2 дақиқада ўқилади

Тошкент аэропорти яқинидаги янги йўл ўтказгич ишга туширилди

Йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 702 метр, эни 46 метрни ташкил этади. Кичик ҳалқа йўли ва Содиқ Толипов кўчасига туташган иккита айлана ва тўртта ёйсимон чиқиш йўллари қурилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 25 октябр куни Тошкентнинг Бобур кўчасида пойтахт халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгични ишга тушириш маросимида иштирок этди

Ўтиш жойининг ярми ўтган йилнинг ноябр ойида очилган эди. Ўшанда йўл ўтказгичнинг мустаҳкамлигини синаш учун у бўйлаб умумий оғирлиги 300 тонна бўлган ҳарбий танклар ва тиркамалар ташилган.

Йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 702 метр, эни 46 метрни ташкил этади. Кичик ҳалқа йўли ва Содиқ Толипов кўчасига туташган иккита айлана ва тўртта ёйсимон чиқиш йўллари қурилди.

Бу қайрилиб олишга ҳожат қолдирмай, автомобиллар ҳаракатини осонлаштирди. Ушбу транспорт боғламаси 1 соат ичида 5 мингта, бир кеча-кундузда 132 мингта автомобилни ўтказиш қувватига эга бўлди.

Йўл ўтказгичда биринчи марта муҳандислик иншоотларини мониторинг қилиш тизими жорий этилди. Бу кўприклардаги стратегик нуқталарда электрон узатгичлар ўрнатишни ўз ичига олади. Улар орқали мустаҳкамлик ва хавфсизлик даражаси доимий назорат қилиб борилади

Аэропорт яқинидаги темирйўл орқали ўтувчи йўл ўтказгич 1967 йилда қурилган. 2008 йилда бу ерда реконструкция ишлари олиб борилганди, натижада у тўрттадан олти қаторга кенгайтирилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди