Жаҳон | 08:21 / 03.08.2018
5750
1 дақиқада ўқилади

Хитойнинг Цинхай вилоятида 5,1 балли зилзила содир бўлди

Фото: Xinhua/Li Yaguang

Хитойдаги Цинхай вилоятида кучи 5,1 баллга тенг зилзила содир бўлди, деб хабар берди Хитой сейсмология маркази.

Ерости силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 9.34да (Тошкент вақти билан 6.34) Тибетдаги Юшу мухтор префектурасида қайд этилган. Зилзила эпимаркази 10 километр чуқурликда жойлашган.

Қурбонлар ва вайронагарликлар ҳақида ҳозирча маълумот келиб тушмаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид