Жаҳон | 19:20 / 03.08.2018
13686
2 дақиқада ўқилади

Россия мудофаа вазири НАТО ҳақида ёлғон маълумот тарқатишда айбланди

Фото: AP Photo / DPA/ Bernd von Jutrczenka

Швеция мудофаа вазири Петер Хультквист россиялик ҳамкасби Сергей Шойгуни нотўғри маълумот тарқатганликда айблаб, танқид қилди. Бу ҳақда The Local хабар бермоқда.

«Россия мудофаа вазири айтган нарсалар ҳақиқат эмас. НАТО ҳам Финляндия, ҳам Швеция ҳудудий сувлари ва ҳаво ҳудудига чекловсиз кириш имкониятига эга эмас», - дея маълум қилди Хультквист. Унинг кўрсатишича, хорижий кема ёки самолётнинг мамлакат ҳудудига кириши учун махсус рухсатнома талаб қилинади. 

Швеция Мудофаа вазирлиги раҳбарининг қўшимча қилишича, бу машқларга ҳам тегишли. «Швеция ҳарбий иттифоқдан озод ва биз ўз қароримизни қабул қиламиз», - дея маълум қилди Хультквист.

РИА Новости'нинг ёзишича, Шойгу 24 июль куни Мудофаа вазирлигининг коллегиясида Финляндия ва Швецияни НАТО тузилмаларига жалб қилиш ҳаракатлари борасида ташвиш билдирган. Унинг сўзларига кўра, май ойида аляньс машқларида мамлакатларнинг тўлиқ иштирок этиши бўйича шартнома имзоланган.

Мавзуга оид